АҚШда миллиардерлар орасида тенгсизлик кучаймоқда

Улар барча 400 та компаниянинг 40 фоиз акцияларига эгалик қиладилар.

Жаҳон
5 октябрь 2023 йил
АҚШда миллиардерлар орасида тенгсизлик кучаймоқда

Америкалик миллиардерлар орасида бойлик бўйича тенгсизлик кучаймоқда. Forbes 400нинг  таъкидлашича, мамлакатнинг энг бой одамлари бу йилда умумий бойликларини 500 миллиард долларга оширди. 

Aммо бу даромаднинг катта қисми - умумий қийматнинг тахминан 310 миллиард доллари бор-йўғи 20 кишига тўғри келди. 

Умуман олганда, 20 та энг йирик миллиардер ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бойиб, уларнинг умумий бойлиги қарийб 1,9 триллион долларга етган. Бу 20 киши бир йил олдингига нисбатан ўртача 30 фоизга бойроқ, бу рўйхат бўйича ўртача 12 фоизлик умумий ўсишидан анча юқори. 

Улар барча 400 та компаниянинг 40 фоиз акцияларига эгалик қиладилар.

Ўз бизнесини сунъий интеллект асосида ташкил қилганлар даромади ҳам кескин ортди. Жумладан, Ларри Элисон 57 млрд. даромад топган, Google мутасаддилари Ларри Пейж ва Сергей Бринларнинг даромади 27 фоизга ошган. 

"Кучли йигирматалик" рўйхатнинг бошидан Илон Маск жой эгаллаган. Украина атрофидаги зиддиятли баёнотлари, Марк Цукерберг билан даҳанаки жангларга қарамасдан, у 215 млрд. доллар билан жаҳоннинг энг бой кишиси бўлиб қолмоқда.

Иккинч ўринда Жефф Безос (161 млрд доллар), учинчи поғонани эса Ларри Элисон (158 млрд доллар) эгаллаган. Кучли тўртликни Уоррен Баффет якунлаган (121 миллиард доллар). 

Йигирматаликни Жаклин ва Жон Марслар якунлаб берди (38,9 млрд доллардан).

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+