Абдуқодир Тошқулов Президент Админстрациясидан кетди
У 2021-2022 йилларда олий таълимга раҳбарлик қилганди.
Жамият
31 октябрь 2023 йил
Абдуқодир Тошқулов президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан кетди.
Маълумотларга кўра, бу лавозим тугатилган.
Абдуқодир Тошқулов 2021-2022 йилларда олий таълимга раҳбарлик қилган, ўтган йил охирида Президент Админстрациясига ишга ўтказилганди.
Аввалроқ Президент Админстрациясида янги тайинловлар амалга оширилганди.