UzIMEI тизими соддалаштирилади
Шунингдек, хорижлик фуқаролар учун ҳам енгиллик жорий этилди.
UzIMEI тизимида рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилмоқда. Бунда мобил телефонларни UzIMEI тизимида рўйхатга олишда масофадан туриб (онлайн) шахсни биометрик идентификация (Face-ID) қилиш жорий этилди.
Шунингдек, Ўзбекистонга хизмат сафари ёки туризм учун келаётган хорижий фуқаролар мобил қурилмаларидан рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланиш даври амалдаги 30 календарь кунидан 60 календарь кунигача узайтирилди.
Бундан ташқари эндиликда жисмоний шахслар хориждан ўзи билан олиб кирган иккита мобил қурилма (телефон)ни божхона тўловларисиз рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Бунгача битта телефонни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилган эди.
Аввалроқ мобил рақамни алмаштирмасдан туриб алоқа операторини ўзгартиришга рухсат берилгани хабар қилинганди.