Президент фармони ижросини бажармаётган вазирликлар
Агентлик, қўмита, инспекция ва банклар каби бошқа ташкилотлардан ҳали бирортаси тизимда ҳужжатларни эълон қилишни йўлга қўймаган.
Жамият
24 октябрь 2023 йил

E-qaror тизимида вазирликлар ҳам ўзлари чиқарган ҳар қандай ҳужжатларни жойлаб бориши керак. Бу ҳақдаги президент фармонида сўнгги муддат 2023 йил сентябр эди.
Аммо E-qaror тизими орқали буйруқ, қарор ва фармойишларнинг эълон қилиниши ҳалигача йўлга қўйилмаган. Президент фармони ижросини ўз вақтида бажармай келаётган вазирликлар:
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
- Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
- Қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
- Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
- Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
- Транспорт вазирлиги
- Мудофаа вазирлиги
- Энергетика вазирлиги
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги
- Ташқи ишлар вазирлиги
- Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Шунингдек, бошқа ташкилотлар, жумладан, агентлик, қўмита, инспекция ва банклардан ҳали бирортаси тизимда ҳужжатларни эълон қилишни йўлга қўймаган.
Ҳужжатларни эълон қилиб бораётган вазирликлар:
- Адлия вазирлиги
- Ички ишлар вазирлиги
- Маданият вазирлиги
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
- Рақамли технологиялар вазирлиги
- Сув хўжалиги вазирлиги