Саноатқурилишбанк раиси бошқа банкка раҳбар бўлди
Банкнинг аввалги раиси Алишер Муратов раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Жамият
2 октябрь 2023 йил
Сахи Аннакличев Қишлоққурилишбанк ўрнида янги ташкил этилган Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси этиб тайинланган. Бугун банкда таништирув бўлиб ўтган.
Platina.uz манбаси хабарига кўра, банкнинг аввалги раиси Алишер Муратов раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Аннакличев бунгача 2020 йилдан бери Ўзсаноатқурилишбанк раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.