Одил Абдураҳмонов яна бир лавозимни эгаллади

У айни пайтда Президент Администрациясида департамент раҳбари саналади. 

Спорт
18 октябрь 2023 йил
Одил Абдураҳмонов яна бир лавозимни эгаллади

Абдураҳмонов Одил Қаландарович очиқ овоз бериш йўли билан Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси раиси этиб сайланди. У бир вақтнинг ўзида Президент Администрацияси департаменти раҳбари ҳам саналади. 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Шоҳруҳ Хожиакбарович Далиев очиқ овоз бериш йўли билан ассоциация раиси ўринбосари этиб сайланди ва жамоага таништирилди.

Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги директори Саъдуллаев Алишер Зафарович ва “Befit Pro” раҳбари Наврўзов Жаҳонгир Эргашбаевичлар ҳам ассоциация раиси ўринбосарлари этиб сайланишган.

Ушбу ассоциация Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги қарори билан ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, Одил Абдураҳмонов ўтган йили ёзда Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганди.

Жорий йилги тайинловларда эса Абдураҳмонов Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимини эгаллаган.

Одил Абдураҳмонов 1978 йилда туғилган. Илгари у президент маъмуриятида бош маслаҳатчи бўлиб ишлаган. У ўз вақтида Республика бандликка кўмаклашиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий марказига ҳам раҳбарлик қилган.

2018 йил 31 июлдан буён Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+