Бола ҳуқуқлари бўйича янги омбудсман тасдиқланди
Собиқ омбудсман Алия Юнусова бир муддат таътил олгач, ўз хоҳиши билан лавозимидан кетганди.

Сурайё Раҳмонова Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман лавозимига тасдиқланди. Собиқ омбудсман Алия Юнусова бир муддат таътил олгач, ўз хоҳиши билан лавозимидан кетганди.
Сурайё Раҳмонова (1978 й. т.) Тошкент давлат юридик университетида 2000 йилда бакалавр, 2002 йилда эса магистр даражасига эга бўлди. Доцент (2015), юридик фанлар доктори (2018).
У 2018-2019 йилларда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот хизматида бўлим бошлиғи сифатида ишлаган. Кейин эса Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлим бошлиғи бўлган.




