Қиш арафасида “Ўзтрансгаз” раҳбариятида ўзгаришлар бўлди
“Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раисига иккита биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди.

“Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раҳбариятида ўзгаришлар бўлди, иккита биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди.
Муҳсин Раҳмонов “Ўзтрансгаз” АЖ раисининг биринчи ўринбосари — бош муҳандис, Шоҳжаҳон Сафаров раиснинг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.
Муҳсин Раҳмонов тайинловга қадар "Ўзтрансгаз" АЖ Газли магистрал газ қувурлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Жаҳонгир Байбаев “Ўзтрансгаз” АЖ раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У тайинловга қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” нефт-газ соҳасида назорат тадбирларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.




