АҚШлик иқтисодчи аёл Нобел мукофотини қўлга киритди

Клаудия Голдин 1946 йил Нью-Йоркда туғилган. 

Жаҳон
9 октябрь 2023 йил
АҚШлик иқтисодчи аёл Нобел мукофотини қўлга киритди

Aмерикалик Клаудия Голдин аёллар меҳнат бозоридаги тадқиқотлари учун иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.

Қўмита маълумотларига кўра, Голдин "меҳнат бозоридаги гендер номутаносиблигининг асосий сабабларини очиб берди" ва биринчи бўлиб гендерлар даромадлари фарқлари устида тадқиқот қилгани учун мукофотга сазовор бўлди.

Шунингдек, у эркаклар ҳали ҳам ўртача кўпроқ маош олиши ва аёллар жаҳон меҳнат бозорида кам намоён бўлиши сабабларини ўрганиб чиқди.

Клаудия Голдин 1946 йил Нью-Йоркда туғилган. 

Эслатиб ўтамиз, тинчлик бўйича Нобел мукофоти эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргес Муҳаммадийга берилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+