platina.uz

Японияда кетма-кет кучли зилзилалар бўлмоқда, цунами хавфи бор

Расмийлар маҳаллий аҳолини қаттиқ огоҳлантирди. 

Жаҳон
5 октябрь 2023 йил
Японияда кетма-кет кучли зилзилалар бўлмоқда, цунами хавфи бор

Японияда дастлаб 6,6, сўнгра 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда мамлакат бош метеорология бошқармаси.

Ҳодиса 5 октябр куни куннинг биринчи ярмида Изу архипелагининг жанубида қайд этилган. Ҳудудда цунами ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 11:00 атрофида Торишима ороли ҳудудида содир бўлган. Эпицентр 10 километр чуқурликда жойлашган. Цунами баландлиги бир метргача бўлган тўлқинларни келтириб чиқариши кутилмоқда.

Расмийлар аҳолини қирғоққа чиқмасликка, денгизга яқин қолганларни эса зудлик билан баландроқ ерларга кўтарилишга чақирмоқда. Портлар ва дарё бўйлари энг хавфли ҳисобланади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+