Таниқли физик олим вафот этди

У назарий физика масалаларини компютерда алгоритмлаб ечишни Ўзбекистонда биринчи бўлиб амалга оширган.

Жамият
3 октябрь 2023 йил
Таниқли физик олим вафот этди

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, таниқли физик олим Назар Тўраев 3 октябр куни 85 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди.

Назар Тўраев 1938 йили Денов туманида туғилган. Физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1988), физика-математика фанлари доктори (1980), профессор (1982).

Назар Тўраевнинг илмий ишлари атом зарраларнинг қаттиқ жисмлар сиртида сочилиши назарияси, ионларнинг бирламчи ва иккиламчи сочилишига оид. У назарий физика масалаларини компютерда алгоритмлаб ечишни Ўзбекистонда биринчи бўлиб амалга оширган. Унинг раҳбарлигида лазер нури билан қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини нурлантириш илмий лабораториялари ташкил этилган. Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати (1990-95). “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган (1998).

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+