Ижарами ёки ётоқхона?
Platina.uz пойтахтдаги “Талабалар шаҳарчаси” да бўлиб, талабаларнинг яшаш манзиллари ва уларнинг нархлари билан қизиқди.
Янги ўқув йили бошланиши билан ўз уйидан узоқда, яъни бошқа ҳудудда ўқийдиган талабаларда турар жой билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Бу муаммо кўпроқ пойтахтда ўқийдиган талабаларда юзага келиши сир эмас. Platina.uz пойтахтдаги “Талабалар шаҳарчаси” да бўлиб талабаларнинг яшаш манзиллари ва уларнинг нархлари билан қизиқди.
Муаммо шу қадар катта илдиз отганки, уларнинг айтишича, талабалар ўқишлари бошланиши биланоқ, биринчи ўйлайдиган нарсаси бу турар жой масаласи бўлади. “Турар жой муаммо кўпчиликка ёқмайди. Сиз сентябрда келганингизда, биринчи бўлиб ўқиш ҳақида ўйламайсизда. Қаерда яшашни ўйлайсиз. Натижада, сизда ўқиш нечанчидир даражада бўлади, токи топгунингизга қадар”, дейишмоқда.
Таҳлилларимизга кўра кўпчилик респондентларимиз ижарада туришар экан. Уларнинг айтишича, энг кам ижара нархи бир киши учун 600 мингдан 900 минггача (сўмда ҳисоблаганда) давом этади. Ижара шартнома орқали университетдан ажратилаётган пул ҳам ёрдам бўлаётганини таъкидлаб ўтишди.
Бироқ уларнинг ичида сентябр ойи якунланаётганига қарамай квартира қидириб юрганлар бор.
Одинахон Деҳқонова