platina.uz

Чилонзордаги кесилган дарахтлар атайлаб қуритилгани маълум бўлди

Ваъда беришларича, дарахтлар кесилган ҳудудда 30 та дарахт ва 1020 та бута экилиши режалаштирилган.

Жамият
26 сентябрь 2023 йил
Чилонзордаги кесилган дарахтлар атайлаб қуритилгани маълум бўлди

Тошкентнинг Чилонзор тумани Лутфий кўчасидаги дарахтлар 2021 йилда полиэтилен плёнка билан ёпиб чиқилгани сабаб қуриб қолган. Бу ҳақда Экология вазирлиги маълум қилди.

Айтилишича, 2022 йилда ҳолат ўрганилиб, прокуратура органларига қуриганлик ҳолати бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шу йилнинг август ойида ички ишлар органларига суриштирувга берилган. 2022 йилнинг сентябр ойида эса ҳужжат тугатилган.

Кейинчалик 28 туп шумтол ва 1 туп заранг дарахти Тошкент ботаника боғи мутахассиси ва туман экология бўлими масъулларининг 2023 йил 14 сентябрдаги хулосасига асосан қуригани сабабли кесилган.

Жорий йилнинг май ойида ёғингарчилик ва шамол туфайли қуриган дарахтлардан бири қулаб тушган ва йўл ёпилиб, аҳолига ва йўловчиларга анча ноқулайлик келтириб чиқарган. Лутфий маҳалласи аҳолисидан эса қуриган ва йўловчилар ҳаёти учун хавфли бўлган дарахтларни кесиб олиб ташлаш ҳамда ўрнига бошқа ўсимликлар экиш бўйича мурожаатлар ҳам келиб тушган.

Ваъда беришларича, дарахтлар кесилган ҳудудда 30 та дарахт ва 1020 та бута экилиши режалаштирилган.

Ҳолат бўйича бугунги кунда Бош прокуратура томонидан аввалги ҳолат ҳамда хулоса берилиши ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+