platina.uz

Қирғизистон ун ва дон экспортига вақтинча тақиқ қўйди

Аввалроқ Қирғизистон хорижга рекорд миқдорда ун экспорт қилгани маълум бўлганди. 

Жаҳон
25 сентябрь 2023 йил
Қирғизистон ун ва дон экспортига вақтинча тақиқ қўйди

Қирғизистонда ун ва ғалла экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарорида маълум қилинган.

Қайд этилишича, бундай қарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Энди Қирғизистондан буғдой уни ва донни олти ойга экспорт қилиш тақиқланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон хорижга рекорд миқдорда ун экспорт қилгани, асосий импортчи Ўзбекистон бўлгани хабар қилинганди.

Бу тақиқ Ўзбекистондаги ун нархларига қанчалик таъсир кўрсатиши ҳозирча маълум эмас.

Шунингдек, қирғизистонлик депутат мамлакатдаги ун нархи ошишида Ўзбекистонни сабаб қилиб кўрсатганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+