ДХХ 150 минг долларга ер сотаётган шахсни қўлга олди

У  ерни кадастрдаги танишлари ёрдамида расмийлаштириш учун яна 9 минг доллар сўраган. 

Жамият
21 сентябрь 2023 йил
ДХХ 150 минг долларга ер сотаётган шахсни қўлга олди

Самарқандда 150 минг доллар эвазига ер сотаётган шахс воқеа жойида қўлга олинди.

Айтилишича, Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро иссиқхона қурмоқчи бўлган шахсга давлат захирасида бўлган 1 гектар ер майдонини 150 минг АҚШ доллари эвазига мансабдор танишлари орқали олиб беришини айтган. Ушбу шахс 9 минг АҚШ доллари эвазига ушбу ерни кадастрдаги танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига жами 159 минг АҚШ долларини олаётган вақтида далиллар билан ушланди. 
 
Бундан ташқари Пахтачи туманида яшовчи шахс ўзининг онасига тегишли бўлган фермер хўжалигининг 10,45 гектар ер майдонини тадбиркорга 900 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 
 
Шўрчи туманидаги фермер хўжалиги ишчиси, муқаддам судланган шахс мазкур хўжаликнинг 50 сотих ер майдонини харидорга 45 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, 40 минг доллар олган вақтида ушланган. 
 
Асака туманида яшовчи шахс фермер хўжалигига тегишли 24 сотих ерни харидорга 22,5 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+