189 балл олганларнинг масаласи вақтинча ҳал бўлди
Бош вазир матбуот котиби бу ҳақда маълумот берган.
Дипломатия университетига максимал балл (189 балл) тўплаб, контракка ўқишга кирган абитуриентлар Президент имтиёзи асосида грантда ўқийди.
Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Беҳзод Ҳидоятов маълум қилди.
"Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Халқаро муносабатлар” йўналишига максималл 189 балл тўплаб, тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинган 5 нафар иқтидорли абитуриентнинг барчаси Президентимиз томонидан берилган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ўқийди", дейилади хабарда.
Бу ҳолатга блогер Davletovuz қуйидагича фикр билдирди: "Абитуриентларимизнинг муаммолари ҳал этилгани қувонарли. Лекин Темурбеклар мактаби битирувчилари имтиёзлари квотадан ташқарида бўлиши керак. Адолатсизликка ҳужжат билан барҳам берилиши керак".
Эслатиб ўтамиз, Platina. uz аввалроқ 189 балл тўплаб контракт асосида ўқишга кирганлар мавзусини кўтариб чиққанди.
Шунингдек, мазкур масала юзасидан расмийлар фикри ҳам тақдим этилганди.