Жорий мавсумда қанча абитуриент ўқишга ҳужжат топширгани маълум бўлди

2024 – 2025-ўқув йили учун рўйхатдан ўтиш якунланди.

Жамият
7 кун аввал, 11:09
Жорий мавсумда қанча абитуриент ўқишга ҳужжат топширгани маълум бўлди

2024 – 2025-ўқув йили учун рўйхатдан ўтиш якунланди. Ушбу ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича тест синовларида иштирок этиш учун  894 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди. 

Абитуриентларнинг тест синови топшириш ҳудуди бўйича тақсимоти:

 Қорақалпоғистон Республикаси -- 45 655 нафар
 Андижон вилояти  -- 67 688 нафар
 Бухоро вилояти -- 45 583 нафар 
Фарғона вилояти -- 83 837 нафар
Сўх тумани -- 1 962 нафар
Жиззах вилояти -- 48 276 нафар
Наманган вилояти -- 58 268 нафар
Навоий вилояти -- 48 437 нафар
Қашқадарё вилояти -- 89 188 нафар
Самарқанд вилояти -- 93 092 нафар
Сирдарё вилояти -- 30 074 нафар
Сурхондарё вилояти(Термиз шаҳри) -- 39 498 нафар
Сурхондарё вилояти(Денов тумани) -- 22 756 нафар
 Тошкент шаҳри --161 369 нафар
Хоразм вилояти -- 58 596 нафар

Абитуриентларнинг жорий ва аввалги йиллар битирувчилар бўйича тақсимоти:
       
 - жорий йил битирувчилари --410 334 нафар
 - аввалги йиллар битирувчилари -- 483 945 нафар

Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

  -эркаклар -- 431 806 нафар
  - аёллар -- 462 473 нафар

Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

- ўзбек тили --784 458 нафар 
- рус тили -- 84 774 нафар
-  қорақалпоқ тили -- 22 534 нафар
-  бошқа тиллар -- 2 513 нафар

Изоҳ: Тест синовларида иштирок этиш учун тўловни 26 июнь соат 23:59 гача амалга ошириш мумкин. Шу боисдан юқорида келтирилган статистик маълумотларда тўловга ошириш муддати якунлангандан сўнг ўзгариш бўлади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+