platina.uz

Асосий эътибор АЭС қурилишига қаратилади — Арипов ва Мишустин учрашувидан

Икки давлат бош вазирлари Москвада учрашув ўтказди. 

Сиёсат
18 сентябрь 2023 йил
Асосий эътибор АЭС қурилишига қаратилади — Арипов ва Мишустин учрашувидан

Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари ўртасида учрашув ўтказилди, унда қатор масалалар, жумладан, АЭС қурилиши муҳокама қилинди.

“Биз энергетикани Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг энг истиқболли йўналишларидан бири деб биламиз”, деган Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда.

Мишустиннинг сўзларига кўра, бу нафақат конларни ўзлаштириш, балки республикада газни қайта ишлаш мажмуаси, "Россия технологияларидан фойдаланган ҳолда атом электр станциясини" қуриш лойиҳаларини ўз ичига олади.

Электр станцияси Ўзбекистоннинг электрга бўлган эҳтиёжини қондириш, минглаб янги иш ўринларини яратиш ва Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятини очишга ёрдам беради”, деди Мишустин.

Бундан ташқари, россиялик инвесторлар Ўзбекистон аэропортларини модернизация қилиш, “Шимол-Жануб” халқаро транспорт коридорини ривожлантириш, “Афғонистон ва Жанубий Осиёга чўзиладиган” логистика йўналишларини ривожлантиришда иштирок этишга тайёр. "Шимол-Жануб лойиҳаси юк оқими бўйича Сувайш канали билан рақобатлаша олади", — деди Мишустин. Шунингдек, у Россия Федерацияси кўмагида рус тилида ўқитиладиган бир қанча мактаблар қуришни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Россия кўмагида Ўзбекистонда АЭС қуриш ташаббуси 2018 йилда бошланганди. У Жиззах вилоятида қурилиши белгиланган. Лойиҳа 2028 йилда ишга туширилиши мўлжалланган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия экспорт қилинадиган газ ҳажмини кўпайтирмоқчи бўлгани ҳам хабар қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+