Адабиётшунос олим Наим Каримов вафот этди

Олим ўнлаб китоблар, юзлаб мақолалар муаллифи саналади. 

Маданият
17 сентябрь 2023 йил
Адабиётшунос олим Наим Каримов вафот этди

Академик, адабиётшунос олим, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Наим Каримов вафот этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар берди. 

Наим Каримов 1932 йили туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги Миллий университет)ни битиргандан бери Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида хизмат қилган. Олим ўнлаб китоблар, юзлаб мақолалар муаллифи. Беруний мукофоти лауреати, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби.

Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш йўлидаги хизмати учун “Эл-юрт ҳурмати” орденига сазовор бўлган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+