41 минг киши Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келди
Энг кўп сайёҳлар қариндошларини йўқлаш мақсадида келган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида 4,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шулардан 41 минг киши даволаниш мақсадида республикага келган.
2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
— қариндошларни йўқлаш – 3,7 млн киши
— дам олиш – 467 минг киши
— хизмат юзасидан – 87 минг киши
— даволаниш – 41 минг киши
— тижорат – 37 минг киши
— ўқиш мақсадида – 7,1 минг киши.
Ўзбекистонга январ-июл ойларида энг кўп туристик мақсадда ташриф буюрган давлатлар фуқаролари:
▪️Тожикистон – 1 151,4 минг нафар
▪️Қирғизистон – 912,8 минг нафар
▪️Қозоғистон – 879 минг нафар
▪️Россия – 417,4 минг нафар.
