Супер-контракт бўйича муҳим янгилик эълон қилинди
Бу истисно 2, 3 ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас.

Давлат қабул комиссияси қарори билан супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди.
Унга кўра, абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса (грант ёки контрактга кирганининг фарқи йўқ), унда ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.
Бу истисно 2, 3 ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас. Яъни бешинчи йўналишга ўқишга кирган абитуриент иккинчи ёки тўртинчи йўналишни танлаб супер-контракт қила олмайди, фақат биричи йўналишга қилиши мумкин.
Шунингдек, танлаган бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.
