Будапештга ваъда қилинган авипарвозлар амалга оширилмаяпти
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида авиарейслар қўйилиши август ойида маълум қилинганди.
Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасидаги тўғридан тўғри авиапарвоз тўхтаб қолди. Бу ҳақда Daily News Hungary нашри ёзмоқда.
Маълумотларга кўра, Qanot Sharq авиакомпанияси амалга ошириши керак бўлган ҳафтада икки бора рейс бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида авиарейслар қўйилиши август ойида маълум қилинганди. Ўшанда Венгрия ташқи ишлар вазири Петр Сийярто ва Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовлар ўзаро келишувга эришганди.
Парвозлар 2023 йилнинг 20 август кунидан бошланиши белгиланган.
ОАВга кўра, Будапешт аэропортида Тошкентга парвозлар ҳақида маълумот йўқ, Qanot Sharq авиакомпанияси ҳам рейслар бекор қилинганини тасдиқлаган.