Габонда амалдаги президент ҳокимиятдан ағдариб ташланди
Агар жараён муваффақиятли бўлса, бу ҳолат Ғарбий ва Марказий Aфрикада 2020 йилдан бери саккизинчи давлат тўнтариши бўлади.
Ғарбий Африкада жойлашган Габон давлатида бир гуруҳ юқори мартабали ҳарбий амалдорлар миллий телевидение орқали ҳокимиятни қўлга олганликларини эълон қилишди. Баҳсли президентлик сайловларидан бир неча кун ўтиб, 12 нафар ҳарбий амалдор натижаларни бекор қилишини, чегараларни ёпишини ва давлат институтларини тарқатиб юборишини айтди. Исёнчиларга кўра, учинчи муддатга қайта сайланган президент Aли Бонго Ондимба ҳозир уй қамоғида, унинг ўғли ҳибсга олинган.
Агар жараён муваффақиятли бўлса, бу ҳолат Ғарбий ва Марказий Aфрикада 2020 йилдан бери саккизинчи давлат тўнтариши бўлади.
Ҳокимиятни эгаллаб олган зобитлар Габоннинг барча хавфсизлик ва мудофаа кучларини вакиллик қилишини даъво қилмоқда. Бироқ Reuters агентлигига кўра, трансляциядан сўнг пойтахт Либревилда кучли ўқ овозлари эшитилган. BBC хизматининг Aфрикадаги муҳаррири Уилл Росснинг айтишича, давлат тўнтариши ҳали тўлиқ муваффақиятга эришмаган бўлиши мумкин.
Габонда ҳокимиятни куч билан эгаллашга охирги уриниш 2019 йилда содир ва у муваффақиятсиз тугаган.
Ҳарбийлар шанба кунги сайлов натижалари натижалари эълон қилингандан сўнг бош кўтарган.
Aмалдаги президент Aли Бонго оиласи мамлакатни 1967 йилдан бери бошқариб келади. Унинг отаси Омар Бонго 40 йилдан ортиқ президентлик қилган ва бир неча марта коррупцияда айбланган.
Aли Бонго бу лавозимни 2009 йилда отасидан олган. 2016 йилда янги президентлик муддатига қайта сайланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигер давлатида ҳокимиятни ҳарбийлар қўлга олганди. 2021 йилнинг ўзида Африкада олтита давлат тўнтариши бўлган ва уларнинг тўрттаси муваффақиятли тугаган.