Маданият вазири яна бир МЧЖ таъсисчилари орасида
Platina.uz нашри ушбу ҳолатга изоҳ сўраб, 2023 йил 15 августда Коррупцияга қарши курашиш агентлигига сўров юборганди.
Очиқ маълумотларга кўра, Маданият вазири Озодбек Назарбеков OHANGARON MO'JIZA BOG'I МЧЖнинг 40 фоиз улушига эгалик қилмоқда.
Platina.uz нашри ушбу ҳолатга изоҳ сўраб, 2023 йил 15 августда Коррупцияга қарши курашиш агентлигига сўров юборган эди. Агентлик саволимизга 10 кундан кейин, 25 август куни жавоб беришди.
Расмий жавобда айтилишича, Озодбек Назарбеков OHANGARON MO'JIZA BOG'I МЧЖ таъсисчилари орасида йўқ. Аммо orginfo порталида вазирнинг исми таъсисчилар рўйхатида ҳамон турибди.
Platina.uz аввалроқ Озодбек Назарбековнинг “Коба санъат мажмуаси” МЧЖнинг таъсисчиси экани ҳақида ёзганди, бу расман тасдиқланган ва агентлик вазирликка тақдимнома киритган эди.