platina.uz

Сентябрдан Қирғизистонга бориш учун "қизил" паспорт талаб этилмайди

Икки давлат фуқаролари учун Давлат чегарасини кесиб ўтишнинг соддалаштирилган ягона тартиби жорий этилди.

Жамият
25 август 2023 йил
Сентябрдан Қирғизистонга бориш учун "қизил" паспорт талаб этилмайди

Эндиликда Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари биргина ID-карта билан икки давлатга кириб-чиқиши ёки ҳаракатланиши мумкин.

2023 йил 25 августда Ўзбекистон ҳукумати билан Қирғизистон ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақида Баённома (Бишкек шаҳри, 2023 йил 27 январ) кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Шуни қайд этиш лозимки, икки давлат ҳудудига кириш, ундан чиқиш, транзит ўтиш, ҳаракатланиш ва унда бўлиб туриш учун идентификация ID-картасидан амалда фойдаланиш ўзаро келишувга кўра, 2023 йил 1 сентябр соат 00:00дан бошлаб йўлга қўйилади.

Баённома билан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, икки давлат фуқаролари учун Давлат чегарасини кесиб ўтишнинг соддалаштирилган ягона тартиби жорий этилди.

Жумладан, бундан буён Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари 60 кунгача идентификация ID-картаси билан икки давлат ҳудудларига киришлари, ҳаракатланишлари ва унда бўлиб туришлари мумкин.

Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқиш биометрик паспорти билан Қирғизистон Республикасига кириш, ундан чиқиш ва транзит орқали бошқа давлатларга ўтишлари мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+