Бухоро ҳокимига янги ўринбосар лавозими жорий этилди
Шунингдек, ҳокимиятнинг янги тузилмаси ҳам тасдиқланди.
Жамият
21 август 2023 йил
Бухоро вилояти ҳокимининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди. Унга ким тайинланиши ҳозирча номаълум.
Натижада вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси котибияти етакчи мутахассиси лавозими тугатилди.
Шунингдек, ҳокимиятнинг янги тузилмаси ҳам тасдиқланди. Шу тариқа ҳоким ўринбосарлари сони 8 тадан 9 нафарга етди.