Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.
Жорий йил 20 август кунидан бошлаб Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади.
Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги кун тартиби юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида яқин ва конструктив ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Венгриянинг Bonafarm, Gedeon Richter, Meditop, Wizz Air каби йирик компаниялари Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларида фаол қатнашмоқда.