Шакарнинг яна бир зарарли хусусияти аниқланди
Эндокринолог шакар ўрнига мева ва резаворлар истеъмол қилишни маслаҳат берди.

Шакарнинг ортиқча миқдори нафақат семизлик ва қандли диабетга, балки буйрак тошларининг пайдо бўлишига ҳам олиб келиши мумкин.
Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, эндокринолог Зухра Павлова маълумот берди.
"Кундалик зарур калориясининг тўртдан бирини шакардан оладиганларда буйрак тошлари муаммоси бошқалардан икки бараварга кўп", дейди у.
Эндокринолог шакар ўрнига мева ва резаворлар истеъмол қилишни маслаҳат берди.
Шунингдек, шакар заиф иммунитет, доимий чарчоқ, овқат ҳазм қилиш муаммолари ва ортиқча ташналикка сабаб бўлади.