platina.uz
Жамият

Сирдарёдаги уч ҳудудда ИИБ бошлиқлари тайинланди

Шавкат Мирзиёев 28 июл куни Фарғонада бўлиб ўтган йиғилишда 15 та ИИБ бошлиқларини ишдан бўшатганди. 

Сирдарёдаги уч ҳудудда ИИБ бошлиқлари тайинланди

Сирдарёда бирданига учта ҳудудга ИИБ раҳбарлари тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ маълумот берди.

Жумладан, Подполковник Бегимов Ўткиржон Саттарович - Боёвут тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Бегимов Уткиржон Саттарович Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Майор Санаев Бегзот Юсубович - Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Санаев Бегзот Юсубович Вазирлик Академияси магистратурасининг иккинчи даражадаги «ташкилий-тактик бошқарув» йўналишида таҳсил олган.

Подполковник Бабаханов Захриддин Нуриддинович - Гулистон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Бабаханов Захриддин Нуриддинович Вазирлик Академияси магистратурасининг иккинчи даражадаги «ташкилий-тактик бошқарув» йўналишида таҳсил олган.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 28 июл куни Фарғонада бўлиб ўтган йиғилишда 15 та ИИБ бошлиқларини ишдан олганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid