platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон Покистондаги аянчли терактга муносабат билдирди

"Бу оғир дамларда биродар Покистон билан биргамиз" дейилади муносабатда.

Ўзбекистон Покистондаги аянчли терактга муносабат билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистонда 44 киши ҳалок бўлган терактга муносабат билдирди.

"Покистоннинг Бажаур ҳудудидаги сиёсий қурултойда содир бўлган террорчилик ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлганидан чуқур қайғудамиз.

Қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз. Бу оғир дамларда биродар Покистон билан биргамиз" дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, 30 июл куни, Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида “Ислом уламолари ассамблеяси” партияси қурултойида теракт содир этилди. Унда 44 киши ўлди, 100 дан ошиқ киши эса жабрланди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid