Бутунжаҳон чўкишнинг олдини олиш куни

Platina.uz 25 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Жамият
25 июль 2023 йил
Бутунжаҳон чўкишнинг олдини олиш куни

25 июл санаси билан боғлиқ хабарлар

Бутунжаҳон чўкишнинг олдини олиш куни.

Воқеалар.

1885 йил – Россия империяси билан Бухоро амирлиги ўртасида навбатдаги шартнома имзоланди. Унда Бухоро амирлиги ҳудудидан темирйўл ўтказишга келишилган. Йўл қурилиши учун 6 минг десятина ер ажратилиб, рус маъмурлари ихтиёрига топширилган.

1923 йил – Бутуниттифоқ Марказий Ижроия Қўмитаси Усмон Мусҳафини Туркистонга қайтариш тўғрисида қарор чиқарди. Ушбу Қуръон 1869 йилда Самарқанддан Санкт-Петербургга олиб кетилган ва аввал Россия халқ маорифи вазирлигига, сўнгра шаҳардаги Салтиков-Шчедрин кутубхонасига берилган эди. Октябрь тўнтаришидан сўнг, мусулмонлар қурултойининг илтимосига кўра, Россия ҳукуматининг қарори билан мусулмонларга қайтариб берилган. Аввал Уфада сақланиб, 1923 йилда Тошкентга келтирилган.

Ҳозирда Тошкентда сақланаётган Усмон Қуръони бевосита халифа Усмон даврида (644–656) ёзилган муқаддас қўлёзма ҳисобланади. Ушбу ноёб китобнинг бу ерга келиб қолиши тарихи ҳақида турли тахминлар бор. Кўпчилик тадқиқотчилар уни Амир Темур Басрадан Самарқандга олиб келган, деган фикрни билдирадилар. Бошқа тарихчилар Амир Темур Тўхтамишни мағлубиятга учратиб, Олтин Ўрдани эгаллаганидан кейин, ўша Қуръонни қўлга киритиб, Самарқандга келтирган, деган хулосада. Тарихда яна бошқа фаразларга ҳам дуч келинади.

1925 йил – Совет Иттифоқи телеграф агентлиги (ТАСС) ташкил этилди.

1937 йил – собиқ Иттифоқ НКВДси (Ички ишлар халқ комиссарлиги)нинг «Транспорт соҳаси ҳамда мудофаа заводларида ишлаётган ва жосусликда шубҳа қилинаётган германиялик фуқароларни қатағон қилиш операцияси тўғрисида»ги 00439-сонли буйруғи чиқарилди. «Немис операцияси» бўйича 1937–1938 йилларда собиқ Иттифоқ бўйлаб 55005 киши жазоланган, шулардан 41898 киши отиб ташланган.

1939 йил – Ўзбекистон Автомобиль транспорти халқ комиссарлиги (вазирлиги) ташкил этилди.

1968 йил – туғилишни назорат қилиш бўйича "Humanae vitae" энциклопедияси нашр этилди.

1984 йил – Светлана Савитская очиқ коинотга чиққан биринчи аёл космонавт бўлди. У "Салют-7" орбитал космик станциясидан коинотга чиқди.

2000 йил – Concorde Air France 4590  4590 рейси Шарл де Голл аэропортида парвоз қилганидан кўп ўтмай Париж ташқарисида қулаб тушди ва 113 киши ҳалок бўлди.

2006 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

2007 йил – Пратибҳа Патил Ҳиндистоннинг биринчи аёл президенти сифатида қасамёд қилди.

2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган муҳандислик-қурилиш институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

2019 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни қабул қилган.

2020 йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган.

2022 йил – Тошкент шаҳрида 20 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотлар делегациялари иштирокида Афғонистон бўйича халқаро конференция старт олди.

Таваллудлар.

1905 йил – журналист, ўзбек матбуотида фельетончилик асосчиларидан бири Комил Алиев таваллуд топди.

1950-йил  — ўзбек ва совет актёри, режиссори Рустам Саъдуллаев;

1937-йил — театр рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Сулаймон Нажафов;

1961-йил — таниқли ўзбек шарқшунос, манбашунос ва адабиётшунос олим Абдусаттор Жуманазаров таваллуд топган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+