Электр ва газни исроф қилаётганлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилиши мумкин

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор етилишига йўл қўйилмайди.

Жамият
6 июль 2023 йил
Электр ва газни исроф қилаётганлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилиши мумкин

Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланишдаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилиши мумкин. 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим етган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарорда Энергетика вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан электр энергияси, иссиқлик энергияси ва газдан фойдаланишни назорат қилиш, шунингдек, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-тарож қилиш, улардан оқилона фойдаланишга нисбатан бепарво муносабатда бўлишга қарши  “Энергоназорат” платформаси ишлаб чиқилаётганлиги билдирилган.

Шунингдек, қатор тартиблар баён этилган.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

- жисмоний шахсларнинг видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалари орқали қайд етилган электр, иссиқлик енергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

- ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача бўлган миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;

- ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор етилишига йўл қўйилмайди.

Содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳужжатларини (баённома ва қарорларни) электрон шаклда тузиш орқали ушбу ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Е-маъмурий иш” тизимига киритилади.

Шунингдек, қарор билан электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низом ҳам тасдиқланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, «Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига кўра контрафакт ва сифатсиз товарлар ҳақида хабар берганлар ҳам рағбатланиши белгиланганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+