platina.uz
Жамият

ДХХ 300 минг доллар пора олаётган ходимни қўлга туширди

Дирекция ходими турли баҳоналар билан қурилиш бошлашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни ортга сурган.

ДХХ 300 минг доллар пора олаётган ходимни қўлга туширди

Тошкентда “Yunusobod business city” тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш Дирекцияси” давлат унитар корхонаси ходими 300 минг доллар пора олаётганда ушланди.

У мазкур марказда кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан пул олаётган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, “Yunusobod business city” тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш Дирекцияси ва тадбиркор ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, марказ ҳудудидаги эски уйларни бузиш ва қурилиш учун жой тайёрлаш мақсадида, муқаддам тадбиркор томонидан Дирекция ҳисобига 22 млрд. сўм миқдоридаги инвестиция маблағи ўтказиб берилган.

Аммо, Дирекция ходими турли баҳоналар билан қурилиш бошлашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни ортга сурган ва масалани ижобий ҳал этиб бериш учун пул талаб қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Дирекция ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid