Ўзбекистонлик ҳожи Маккада юрак ҳуружига учради
Бемор текширувдан ўтказилди, кейин унинг юрагига стенд қўйилди.

60 ёшли ўзбекистонлик эркак Ҳаж вақтида юрак хуружига учраб, Макка шаҳрида касалхонага ётқизилди.
Шифокорлар тиббий амалиёт давомида ҳожининг ҳаётини сақлаб қолишди. Бу ҳақда маҳаллий SPA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон фуқаросига икки тиббиёт муассасаси: Aлнур ихтисослаштирилган шифохонаси ва Қирол Aбдулла марказида тиббий ёрдам кўрсатилган. Бемор текширувдан ўтказилди, кейин унинг юрагига стенд қўйилди.
Операциядан сўнг ҳожи ҳаж зиёратинини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж зиёрати муддати бўйича маълумот берганди. Шунингдек, ноқонуний йўл билан зиёратга бормоқчи бўлганлар огоҳлантирилганди.