Сирдарё ҳокими 2 млрд.дан кўп пул сарфлади

Турли соҳалардаги ишлар учун давлат бюджетидан умумий қиймати 2 млрд. сўмдан ортиқ пул ажратилган.

Давлат харидлари
9 июнь 2023 йил
Сирдарё ҳокими 2 млрд.дан кўп пул сарфлади

Сирдарё вилояти ҳокими турли соҳалардаги ишлар учун давлат бюджетидан умумий қиймати 2 млрд. сўмдан ортиқ пул ажратган.

Хусусан, Сирдарё туманидаги ногиронлиги бўлган аёллар учун “Мурувват” интернат уйининг ташқи канализация тизими қурилиши учуг 997 миллион сўм вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУКга ажратилган.

Хусусий шерикчилик асосида иситиш тизимига ўтаётган ижтимоий соҳа муассасаларини иситиш тизимларини модернизация қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ харажатларга 500 миллион сўм маблағ яна шу ДУКга ўтказилган.

Тошкент давлат транспорт университети билан биргаликда Гулистон шаҳрининг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларга эса 816 миллион сўм маблағ Гулистон шаҳар маҳаллий бюджетига берилган.

Жорий йил 15 майдан 21 майга қадар “Кибермаконда содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” муносабати билан ўтказилган танловларнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш учун 80 миллион сўм маблағ вилоят ҳокимлигига ажратилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+