Бухорода испаниялик турист вафот этди
У тоби қочиб йиқилганидан сўнг 22 дақиқа ўтиб, тез тиббий ёрдам ходимлари воқеа жойига етиб борган.
7 июнь куни 1958 йилда туғилган Испания фуқароси Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган Ҳақиқат кўчасини айланиб тарихий буюмлар савдо растаси олдида савдолашиб турган вақтида тўсатдан ҳушидан кетиб, воқеа жойида вафот этган.
У тоби қочиб йиқилганидан сўнг 22 дақиқа ўтиб, тез тиббий ёрдам ходимлари воқеа жойига етиб борган. Бу ҳақда Platina.uz’га Бош прокуратура тасдиқлади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2 июнь куни эса Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 2002 йилда туғилган Nexia-2 ҳайдовчиси велосипед ҳайдаб кетаётган 67 ёшли Италия фуқаросини (аёл киши) уриб юборган. Аёл олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.