Бухоро ҳокими кўнгилочар тадбирлар учун 600 млн.дан кўп пул ажратди

Энг қизиғи, ушбу фармойиш махфий ҳужжат сифатида қайд этилган.

Давлат харидлари
8 июнь 2023 йил
Бухоро ҳокими кўнгилочар тадбирлар учун 600 млн.дан кўп пул ажратди

Бухоро вилояти ҳокими маҳаллий буджетнинг захира жамғармаси ҳисобидан 263 млн. сўм ва 387 млн. сўм миқдоридаги маблағларни ҳар хил байрам ва фестиваллар учун ажратган.

Энг қизиғи, ушбу фармойиш махфий ҳужжат сифатида қайд этилган.

Масалан, вилоят туризм ва маданий мерос бошқармаси ходимларининг хорижий давлатларда вилоятнинг туризм салоҳияти бўйича тарғиботлар ўтказиш учун хизмат сафари харажатлари 228,7 млн. сўм берилган.

"Маданият ва санъат ходимлари куни” байрам тадбирларини ўтказиш учун  80,8 ва 118,9 млн. сўм, "Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали доирасида "Собиқ Шаҳристон" бозори ва тилло бозор атрофини стендлар билан ўраш учун 137,4 млн. сўм ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят ҳокими қуёш панелларини ўрнатишда сусткашликка йўл қўйган 6 та ҳокимни қаттиқ огоҳлантирган эди.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+