Иқтисодий эркинлик рейтингида ҳамон ўрталикдамиз
Индексда биринчи ўринда Сингапур, охирги ўринда эса Шимолий Корея кўрсатилган.
Иқтисод
7 июнь 2023 йил
2023 йилги иқтисодий эркинлик индексида Ўзбекистон 109-ўринни эгаллаб, ўртача эркин деган мақомга эга бўлган. Ўтган йили 117-ўринда эди.
Қўшни Тожикистон 146-, Туркманистон 161-. Қирғизистон эса 115-ўринларни эгаллаган. Индексда биринчи ўринда Сингапур, охирги ўринда эса Шимолий Корея кўрсатилган.
Иқтисодий эркинлик рейтинги қуйидаги мезонлар бўйича тузилади:
- мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- ҳуқуқий тизимнинг самарадорлиги;
- давлат органларининг корруциядан озодлиги;
- солиқ эркинлиги;
- давлат харажатлари (ҳукуматдан эркинлик);
- молиявий эркинлик;
- бизнес эркинлиги;
- меҳнат муносабатлари эркинлиги;
- пул эркинлиги;
- савдо эркинлиги;
- инвестиция эркинлиги;
- молиявий эркинлик.