Бухорода 6 ҳоким қаттиқ огоҳлантирилди
Уларнинг жазоланишига Ҳисоб палатасининг 2023 йил 2 июндаги хати асос бўлган.
Бухоро вилояти ҳокими имзолаган ҳужжат билан 6 туман/шаҳар ҳокими қаттиқ огоҳлантирилган.
Ҳужжатга кўра, Бухоро шаҳар ҳокими Ж.Носиров, Когон шаҳар ҳокими Д.Давлатов, Олот тумани ҳокими Н.Нематова, Шофиркон тумани ҳокими А.Файзиллоев, Қоракўл тумани ҳокими Х.Тохиров, Пешку тумани ҳокими В.Қаххоров қаттиқ огоҳлантирилган.
Айтилишича, улар тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда оқсоқликка йўл қўйган.
Уларнинг жазоланишига Ҳисоб палатасининг 2023 йил 2 июндаги хати асос бўлган.
Шунингдек, 2023 йил 1 июлгача шу ҳокимлар томонидан белгиланган кўрсаткичлар ижроси таъминланмаган тақдирда уларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилиши белгиланган.