platina.uz
Жамият

325 йил олдинги Ийд байрамидан Марказий банк раиси тайинловигача

Platina.uz 6 июнь санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

325 йил олдинги Ийд байрамидан Марказий банк раиси тайинловигача

БМТда рус тили куни – бугун кўп тиллилик ва маданий хилма-хилликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастури доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Рус тили кунини нишонлайдиган сана. Ушбу дастурнинг мақсадларидан бири БМТнинг барча олтита расмий тиллари: инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларининг тенглигини таъминлашдан иборат.

Воқеалар
1396 йил – бундан 625 йил олдин соҳибқирон Амир Темур Ҳамадон вилоятида Ийд байрамини ўтказишни буюрди. Бир ой байрам қилгач, Самарқандга қайтишга қарор қилди.
1882 йил – электр дазмол патентланган.
1942 йил - биринчи синтетик матодан қилинган парашютдан сакраш амалга оширилди.
1984 йил — Тетрис ўйини яратилди. Бошқотирма туридаги мазкур ўйин совет дастурчиси Алексей Пажитнов томонидан ихтиро қилинган ва ишлаб чиқилган. Тетрис – бу тўрт квадратдан иборат полиоминонинг бир тури - "тетроминос" нинг геометрик шаклларига асосланган бошқотирма ўйини. "Тетрис" ғояси Пажитновга пентомино ўйнаш орқали таклиф қилинган. Ўйиннинг асл нусхаси Пажитнов томонидан Электроника-60 компютери учун Паскал дастурлаш тилида ёзилган. Ўйиннинг тижорат версияси 1987 йилда Американинг Spectrum HoloByte компанияси томонидан чиқарилди. Кейинги йилларда Тетрис жуда кўп турли хил версияларда турли хил қурилмаларга, жумладан, барча турдаги компютерлар ва ўйин приставкаларига, шунингдек, график калькуляторлар, мобил телефонлар, медиа плеерлар, шахсий рақамли ёрдамчилар каби қурилмаларга кўчирилди. Ўйин доимий равишда шахсий платформаларда ва умуман тарихда энг яхши компьютер ўйинлари рўйхатида пайдо бўлди. 2007 йилда Тетрис Конгресс кутубхонаси томонидан сақлаш учун қабул қилинган энг муҳим ўнта компьютер ўйинларидан бири деб топилди.
1991 йил – бундан 30 йил олдин “Халқлар дўстлиги орденли Тошкент халқ хўжалиги илмгоҳини Тошкент давлат иқтисодиёт дорилфунунига айлантириш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
1992 йил – бундан 29 йил олдин “Шароф Рашидов таваллудининг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
2017 йил – Мамаризо Нурматов Марказий банк бошқаруви раислигига тасдиқланди.

Таваллудлар
1599 йил – испан рассоми. “Силва Веласкес”, “Граф Оливарес”, “Филипп ИВ”, “Маврларни сургун қилиш” “Шоҳ Филипп ИВнинг отдаги сурати”, “Шута Калаба-Силяс”, “Бреднинг топшириғи” сингари портретларни яратган Диего Веласкес.
1606 йил – француз драматурги, классицизмнинг асосчиларидан бири, “Мелита”, “Бева” комедиялари ва “Сид”, “Медея”, “Горация” каби трагедиялари билан машҳур, “Йинна ёки Август марҳамати”, “Помпейнинг ўлими”, “Ираклий ёки Шарқ султони”, “Эдип”, “Оттон”, “Атилла – хуннлар шоҳи”, “Тит ва Береника” сингари драмалар муаллифи Корнел Пер таваллуд топган.

1799 йил – рус ёзувчиси, янги рус адабиётининг асосчиси, “Боқчасарой фонтани”, “Лўлилар”, “Граф Нулин”, “Полтава”, “Мис Чавандоз” каби достонлари, “Евгений Онегин” шеърий романи, “Борис Годунов”,”Хасис ритсар”, “Тош меҳмон”, “Мотсарт ва Салери” трагедиялари ҳамда “Белкин қиссалари”, “Капитан қизи” каби насрий асарлар муаллифи Александр Сергеевич Пушкин;

1865 йил – немис адиби, “Баҳорги жала” деб номланган адабий-фалсафий журналнинг ташкилотчиси, “Тристиан” ҳикоялар тўплами, “Будденброклар”, “Сеҳрли тоғ”, “Лотта Веймарда” романлари ҳамда “Иосиф ва унинг акалари” тетралогия муаллифи, 1929 йилда “Будденброклар” романи учун Нобел мукофоти билан тақдирланган адиб Паул Томас Манн таваллуд топган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid