Қирғизистонда эҳтимолий давлат тўнтариши кузатиляпти
Ҳозирча камида 10 киши ҳибсга олинган.
Жаҳон
5 июнь 2023 йил
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари эҳтимолий давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлганларни қўлга олган.
Қирғиз матбуотининг қўмитага асосланиб хабар беришларича, бир гуруҳ шахслар зўрлик билан ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган.
Ҳозирча камида 10 киши ҳибсга олинган. Расмийлар бу бўйича бирор изоҳ берганича йўқ.