Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбариятига таъзия йўллади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.

Аввалроқ Ҳиндистоннинг Одиша штатида рўй берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақида хабар бергандик.
Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.




