Адлия вазирига ўринбосар тайинланди
Адлия вазирининг икки ўринбосари бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифаларидан озод этилди.
Жамият
2 июнь 2023 йил
Шерзод Рабиев адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У шу кунга қадар Юристлар малакасини ошириш маркази директори эди.
Адлия вазири ўринбосарлари Актам Мухаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифаларидан озод этилди.
Ш.Рабиев 1984 йилда Сирдарё вилояти Ховос шаҳрида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.