Россия фуқаролари Бухородаги Мир Араб мадрасасида яна ўқишлари мумкин

Бухородаги бу мадрасада собиқ иттифоқнинг деярли барча машҳур Ислом уламолари ва диний арбоблари таҳсил олган. Собиқ иттифоқ парчаланганидан сўнг россиялик мусулмонлар Бухорога таълим олиш учун келмай қўйишганди.

Жамият
31 май 2023 йил
Россия фуқаролари Бухородаги Мир Араб мадрасасида яна ўқишлари мумкин

Ниҳоят 32 йиллик танаффусдан сўнг Россия фуқаролари яна диний таълим учун Ўзбекистонга келишмоқда. Россиядаги кўплаб мусулмон диний арбоблар собиқ иттифоқ даврида Бухородаги Мир Араб мадрасасида таълим олишган. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний ассамблеяси раҳбари муфтий Aлбир Крганов маълум қилди.

"Биз Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан Мир Aрабда россиялик талабаларни ўқитиш имкониятини келишиб олдик. Ҳозир афсонавий мадрасада чувашистонлик талабалар билан биргамиз. Бунгача йигитлар Қозон шаҳридаги Муҳаммадия мадрасасида бошланғич исломий таълим олишган. Яқинда Бухорода таълим шароитлари билан танишдик, керакли суҳбатлар ўтказилди. Россиялик талабалар 32 йиллик танаффусдан сўнг меҳмондўст Ўзбекистон заминига қайтишмоқда”, деди Крганов.

Крганов, шунингдек, у нега россияликлар Мир Aрабда таҳсил олишни тўхтатишга мажбур бўлишганини тушунтириб берди:

“СССР парчаланганидан сўнг турли сабабларга кўра россиялик мусулмонлар Бухорога таълим олиш учун келишни тўхтатдилар. Ҳа, Ўзбекистонда (диний вазият) оғир аҳволда эди. Биз ҳаммамиз Саудия Aрабистони, Қатар, Кувайт ва бошқа жойлардаги диний таълим марказларига ошиқдик. Лекин Бухорода Миср ёки Туркиядагидан ҳам яхши дарс беришади. Биз яна қайтяпмиз”, деди муфтий Крганов.

Россиялик муфтийнинг қўшимча қилишича, Россиянинг ҳозирги муфтийлари – маънавият идоралари раҳбарлари Талъат Тожиддин, Равил Гайнутдин, Исмоил Бердиев, Россия қаҳрамони Aҳмад Қодиров ва бошқа кўплаб муфтийлар Мир Aрабда таҳсил олишган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+