platina.uz

Жиззахдаги боғчада айниган гўшт аниқланди

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ушбу воқеага муносабат билдирди.

Жамият
31 май 2023 йил
Жиззахдаги боғчада айниган гўшт аниқланди

Жиззахдаги боғчада сифатсиз гўшт борлиги маълум бўлди. Шу куни музлатгичдаги гўшт тадбиркорга қайтарилган ва таом учун фойдаланилмаган.

Аниқланишича, ушбу ҳолат 16-18 май кунлари вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан Мирзачўл тумани ММТБ тасарруфидаги 15-cон ДМТТ жамоатчилик томонидан кузатилган.

Шу куни ташкилот музлаткичидаги гўшт яроқсиз деб тахмин қилинган ва маҳсулотдан синама олиниб, Жиззах шаҳрига сифатини текшириш мақсадида олиб келинган.

"Болалар саломатлигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган", дейилади муносабатда.

Ҳолат юзасидан ташкилотга гўшт маҳсулотини етказиб берувчи тадбиркор билан тузилган шартнома бекор қилинган.

Фаолиятига лоқайдлик билан ёндашган ташкилот раҳбарига эса интизомий жазо чораси қўлланилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+