Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади
Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Европа лигаси финал баҳсида "Севилья" ва "Рома" ўзаро тўқнаш келади.
Ўтган мавсум Европа Конференциялар лигаси ғолиблигини қўлга киритган "Рома" энди ЕЛ мукофотига эга бўлиши мумкин. Жозе Моуриньо шогирдлари мусобақада ғолиб чиқиш бўйича катта тажрибага эга бўлган "Севилья" билан тўқнашади.
Ғолиб Европа Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмасини нақд қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Европа лигаси бош совринини Германиянинг "Айнтрахт" жамоаси қўлга киритганди.