platina.uz

Шимолий Корея сунъий йўлдош учирилиши ҳақидаги огоҳлантириши ортидан Япония ракетага қарши мудофаани шай ҳолатга келтирди

Япония Шимолий Кореянинг ҳар қандай ракетасини йўқ қилиш ниятида.

Жаҳон
29 май 2023 йил
Шимолий Корея сунъий йўлдош учирилиши ҳақидаги огоҳлантириши ортидан Япония ракетага қарши мудофаани шай ҳолатга келтирди

Япония Шимолий Корея томонидан 31 майдан 11 майгача сунъий йўлдош учирилиши ҳақида огоҳлантирилиши ортидан кеча ракетага қарши мудофаасини шай ҳолатга келтирди ва ўз ҳудудига таҳдид соладиган ҳар қандай ракеталарни уриб тушириши ҳақида огоҳлантирди.

Шимолий Корея ўзининг биринчи ҳарбий жосуслик сунъий йўлдоши ишлаб чиқлиши якунланганини маълум қилди ва мамлакат раҳбари Ким Чен Ин учиришга якуний тайёргарликни тасдиқлади.

Таҳлилчиларнинг айтишича, сунъий йўлдош Шимолий Кореянинг уруш ҳолатида нишонларга зарба бериш қобилиятини яхшилашга қаратилган кузатув технологияси дастурининг бир қисми ҳисобланади.

Япония мудофаа вазирлиги баёнотида: “Бизнинг еримизга тушиши тасдиқланган баллистик ва бошқа ракеталарга қарши ҳалокатли чоралар кўрамиз” дейилади. "Шимолий Кореяни ракета учиришдан тийилишини қатъий талаб қиламиз", деди унинг идораси Тwitter’даги саҳифасида. Шунингдек, у иттифоқчилари бўлмиш AҚШ, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишини ва ҳар қандай парвозлар ҳақида маълумот тўплаш ҳамда таҳлил қилиш учун имкон доирасидаги барча чора-тадбирлар кўрилишини билдирган.

Жанубий Корея ҳам Япония билан бирдамликда, Шимолий Кореяни сунъий йўлдошни учириш режаларини бекор қилишга чақирди.

“Шимолий Кореяни ўз ноқонуний парвоз режасини зудлик билан бекор қилишга чақирамиз. Aгар Шимолий Корея кейинги қадамни ташласа, у тегишли бадалини тўлайди ва катта зарар кўради”, — деди Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Шимолий Корея сўнгги ойларда бир қатор ракета учириш ва қурол синовларини ўтказди. Ким Чен Ин май ойида ҳарбий сунъий йўлдош объектини кўздан кечирган, дея хабар бермоқда Шимолий Корея давлат ахборот агентлиги KSNA.

Шимолий Корея "Ерни кузатиш" сунъий йўлдошларини учиришга бир неча бор уриниб кўрган, улардан иккитаси 2016 йил март ойида орбитага муваффақиятли учирилгани айтилмоқда.

Япония апрел ойида Шарқий Хитой денгизига коинотдаги нишонларга зарба бера оладиган SМ-3 ортилган ҳарбий кема жўнатди ва Окинава оролларига ерга яқинроқ учадиган жанговар каллакларни уриб тушириш учун мўлжалланган РAC-3 ракеталарини юборди.

Япония 2016 йилда бўлгани Шимолий Корея сунъий йўлдошини ортган ракета жануби-ғарбий ороллар занжири узра учиб ўтишидан хавотир олмоқда, деди мудофаа вазирлиги вакили.

"Ҳукумат сунъий йўлдошнинг мамлакатимиз ҳудуди осмонидан учиб ўтиши эҳтимоли борлигини тан олади", деди Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Мацуно шу муносабат билан ўтказилган брифингда.

Шимолий Корея давлат оммавий ахборот воситалари мамлакат рақиблари бўлмиш Жанубий Корея, AҚШ ва Япониянинг ракета учирилиши ҳақидаги реал вақтда маълумотларни алмашиш режаларини танқид қилиб, уларни ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш бўйича “машъум чора-тадбирлар” деб атаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+