platina.uz

Тадбиркорлардан бадал сўраб келган йирик жиноий гуруҳ ушланди

Бу ҳақда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида рўйхатдан ўтган МЧЖ масъул ходимлари ички ишларга мурожаат қилиб, турли тазйиқлар бўлганини билдирган.

Жамият
27 май 2023 йил
Тадбиркорлардан бадал сўраб келган йирик жиноий гуруҳ ушланди

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чет элга экспорт қилувчи тадбиркорлардан бадал тўлашни талаб қилиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Айтилишича, 2018 йилдан бери Москвада фаолият юритаётган ташкилот вакиллари экспорт тариқасида юборилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳар бир килосидан олинган фойда ҳисобидан 40 центдан бадал сўраган.

Бу ҳақда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида рўйхатдан ўтган МЧЖ масъул ходимлари ички ишларга мурожаат қилиб, турли тазйиқлар бўлганини билдирган.

Ушбу гуруҳ Россияга юборилган жами маҳсулотлардан келиб тушган фойдадан жами 15 126 доллар миқдоридаги пулларни талаб қилган.

2023 йил 23 майда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкентдаги ресторанда талаб қилинган пулларни товламачилик қилиб олган шахслар ашёвий далиллар билан ушланган.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноий иш очилган ва гумондорлар қўлга олинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+