Air Products Бухорога ҳам катта инвестиция киритади
Шавкат Мирзиёев Air Products компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашди.

Air Products яна бир йирик лойиҳада – камида 700 миллион долларлик инвестицияларни жалб қилган ҳолда Бухоро вилоятида MTO технологияси асосида газ-кимё мажмуаси қурилишида қатнашади.
Бугун, 26 май куни Шавкат Мирзиёев Air Products компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашган.
Эслатиб ўтамиз, бу компания куни кеча 1 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда Қашқадарё вилоятидаги GTL заводининг учта саноат газ ускунасини харид қилган.




