platina.uz

Тошкентда террорчилик ташкилотининг 8 нафар аъзолари қўлга олинди

Улар Тошкент шаҳри ҳудудида жамоавий йиғинлар ўтказиб, келгусида Сурия давлати ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига бориб қўшилишни режалаштирган. 

Жамият
25 май 2023 йил
Тошкентда террорчилик ташкилотининг 8 нафар аъзолари қўлга олинди

Тошкент шаҳрида террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ яширин аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 май куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” номли террорчилик ташкилотининг 8 нафар яширин аъзоси ушланди. Улар Тошкент шаҳри ҳудудида жамоавий йиғинлар ўтказиб, келгусида Сурия давлати ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига бориб қўшилишни режалаштирган.

Шунингдек, улар террорчилик ташкилоти етакчилари билан интернет тармоғи ва турли ижтимоий мессенжерлар орқали алоқа ўрнатиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва ташкилот сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+